Хоразм вилояти: Ноқонуний балиқ овловчилар ушланди
08.
04. 2020
13:13
5959
Янгиликлар

Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Амударёнинг Ҳазорасп туманидан оқиб ўтувчи қисмида олиб борилган рейд тадбирлари давомида  Амударёнинг Саримой қишлоғи Мечикли чегара ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида Ҳазорасп туманида яшовчи уч нафар фуқаро Д.Қосимов, Ш.Маткаримов, М.Рахматуллаевлар ноқонуний равишда  балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланди.

Суриштирув давомида 3 дона «Қизил китоб»га киритилган Орол сўзанбалиғи, 39 дона ҳар хил оғирликдаги лаққа балиқлари борлиги аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан ҳуқуқбузарлардан далилий ашё сифатида 17 та тузма қармоқлар ҳамда ноқонуний равишда  овланган балиқлар олиб қўйилди.

Ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 25 196 000 сўм зарар етказилган.

Ноқонуний равишда овланган лаққа балиқлари вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерига топширилди.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан ўрганиш ҳамда расмийлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар