![](/uploads/2020-04-08_1310main.jpg)
Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Амударёнинг Ҳазорасп туманидан оқиб ўтувчи қисмида олиб борилган рейд тадбирлари давомида Амударёнинг Саримой қишлоғи Мечикли чегара ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида Ҳазорасп туманида яшовчи уч нафар фуқаро Д.Қосимов, Ш.Маткаримов, М.Рахматуллаевлар ноқонуний равишда балиқ овлаётганлик ҳолати аниқланди.
Суриштирув давомида 3 дона «Қизил китоб»га киритилган Орол сўзанбалиғи, 39 дона ҳар хил оғирликдаги лаққа балиқлари борлиги аниқланди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан ҳуқуқбузарлардан далилий ашё сифатида 17 та тузма қармоқлар ҳамда ноқонуний равишда овланган балиқлар олиб қўйилди.
Ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 25 196 000 сўм зарар етказилган.
Ноқонуний равишда овланган лаққа балиқлари вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерига топширилди.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолати юзасидан ўрганиш ҳамда расмийлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати