Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси иштирокидаги учрашув
31.
07. 2019
20:27
6061
Янгиликлар

2019 йилнинг 30 июль куни Белорусь Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги Давлат экологик экспертиза республика марказида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров мазкур Марказ директори Михаил Симонюк бошчилигидаги ҳамда «Бел НИЦ "Экология"» давлат унитар корхонаси директори Руслан Михалевич бошчилигидаги мутахассислар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзаро англашув, конструктив ва очиқ муҳитда ўтган музокаралар давомида иккала томон экологик таълим, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси, шунингдек, чиқиндиларни комплекс бошқариш йўналишида ўзаро халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиниш мақсадида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.

Фойдали манбалар