Тошкент шаҳрида “Яшил белбоғ” лойиҳасига старт берилди
21.
02. 2019
14:15
7480
Янгиликлар

Тошкент шаҳрида “Яшил белбоғ” лойиҳасига старт берилди

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “Яшил белбоғ” лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

“Яшил белбоғ” лойиҳаси Тошкент шаҳар халқа автомобил йўли атрофида босқичма-босқич, хусусан биринчи босқич 2019 йилнинг баҳор ойида (20 февралдан 20 апрелга қадар), иккинчи босқич куз мавсумида (20 октябрдан 20 декабрга қадар) амалга оширилади. Унда шаҳар иқлимига мос, сувсизликка чидамли, тез ўсадиган япроқ ва игна баргли дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа доирасида  Ободонлаштириш бош бошқармаси ва ободонлаштириш бошқармалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар шакллантирилади, шунингдек,  жойларда туман ҳокимликлари, корхона ва ташкилотлар томонидан  белгиланган майдонларда манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини тўлиқ экилиши ва уларни ўзлари томонидан барча агротехника талаблари асосида парвариш қилиниши таъминаланади.

Фойдали манбалар