Тошкент вилоятида 198 та дарахт ноқонуний равишда кесилган
30.
01. 2019
10:11
7712
Янгиликлар

Тошкент вилоятида 198 та дарахт ноқонуний равишда кесилган

Операцион- профилактик тадбирлар жараёнида Тошкент вилоят ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ноқонуний равишда кесилган дарахтларни(карағоч, айлант, арча, акация) аниқладилар.

Паркент туманидаги Кўшчинор паркининг ҳудудида инспекторлар қайрағоч, айлант, арча ва акация каби остидан кесилган 280 дарахтни топдилар.

Бу ерда спорт мажмуаси қурилиши режалаштирилган. Ташкилотчиларга Паркент тумани ҳокимияти томонидан(2018 йил 24 декабрдаги 3128-сон буйруғига асосан), 82 та дарахтлар: 35 та айлант, 15 та қайрағоч, 10 та терак, 10 та акатсия ва 12 та арча дарахтларини кесишга рухсат берилган.

Шундай қилиб, 198 дарахт ноқонуний кесилди. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 229,9 млн. сўмни ташкил этди.

Белгиланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ҳужжатлар прокуратура органларига топширилди.

Фойдали манбалар