Сирдарё вилояти: Сардоба – ҳудуд ободлиги, аҳоли фаровонлиги йўлида!
05.
05. 2020
10:28
5546
Янгиликлар

Бугун бутун мамлакатимиз эътибори Сардоба туманидаги табиий офат асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан аҳолига моддий ёрдам кўрсатишга, маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли саломатлигини сақлаш, талафот кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий объектлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тезроқ тиклаш бўйича белгилаб берилган долзарб масалаларни вақтида ҳал этиш мазкур ҳудуд ободлиги, аҳоли фаровонлигини қисқа муддатларда оширишга кўмаклашиш мақсадида Давлат экология қўмитаси томонидан мазкур ҳудудга жами 54 та махсус техникалар (ассенизатор, самосвал, автоюклагич), шунингдек, тизимдан 188 нафар инспектор, ҳайдовчи, механизатор ва бошқа мутахассислар сафарбар этилди.

3 май куни Оқолтин туманида аҳоли хонадонларида тўпланиб қолган 1 400 м3 сув чиқарилди, Мирзаобод ҳамда Сардоба туманларида эса 977 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар