Жиззах вилояти: Карантин ҳудудидаги чиқиндилар куйдирилиб йўқ қилинади
01.
05. 2020
15:23
5508
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раисининг 2020 йил, 6 апрелдаги 01-04/1-46-сонли топшириғиниинг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида «COVID-19» касаллиги пандемияси бўйича карантинга олинган тиббиёт муассасалари ва аҳоли хонадонларида ҳосил бўлаётган маиший, қаттиқ ва тиббиёт чиқиндиларини гигиеник талабларга риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда бартараф этиш санитар тизими ходимларидан катта масъулият талаб этилади. Шунинг учун ҳам бундай ишларга ИИБ, санитария ва гигиена осойишталик маркази ходимлари ҳам жалб этилмоқда.

Жиззах вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан бу ишларга уч дона техника ва 6 нафар ходим жалб этилган бўлиб, шу кунгача карантинга олинган ҳудудлардан жами 31,4 м.куб ҳажмдаги, шундан тиббиёт муассасаларидан 20,7 м.куб, карантинга олинган аҳоли хонадонларидан 10,7 м.куб ҳажмдаги чиқиндилар белгиланган чиқарилиб, махсус хандақларда куйдирилиб йуқ қилинди. Ишчи ходимлар эса махсус ҳимоя ва антисептик воситалар билан тўлиқ таъминланган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар