Самарқанд вилояти: Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари навбатдаги ташрифи билан Ургутда бўлди
29.
04. 2020
15:46
5693
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижоновнинг навбатдаги ташрифи Самарқанд вилоятининг Ургут туманига бўлди. Ташриф асносида раис ўринбосари вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси Ургут туман филиали фаолияти билан яқиндан танишди.

И.Боқижонов филиал фаолиятидаги мавжуд камчилик ва бир қатор ютуқларни ўрганар экан, филиал автогаражига онлайн кузатув камераларини ўрнатиш, ҳафтанинг якшанба кунлари ҳам захира ҳайдовчилар ҳисобига махсус техникаларни йўналишларга чиқариш, санитар хизматлар билан туман аҳолисини қўшимча тарзда қамраб олиш борасидаги зарур топшириқларни берди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар