Андижон вилояти: Давлат экология қўмитаси раҳбарияти томонидан кластерлар фаолияти ўрганилмоқда
28.
04. 2020
10:36
5538
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И.Боқижонов Андижон шаҳридаги «ANDIJON SPECIAL ECO TRANS» МЧЖ (кластер)ига ташриф буюрди. У қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштириш полигони, чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш жараёни, умуман, корхона фаолияти билан яқиндан танишди. Танишиш асносида вилоятдаги бир қатор санитар тозалаш хусусий корхоналари ўз фаолияти давомида қатор муаммоларга дуч келаётганлиги аён бўлди.

Раис ўринбосари корхона мутасаддиларига ўрганилган муаммолар ва таклифлар асносида тегишинча ҳужжатлар тайёрлаб, 2 кун муддатда Давлат экология қўмитасига такдим этишларини таъкидлаб ўтди.

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар