Сурхондарё вилояти: ўзбошимчалик чўнтакка зиён бўлди
27.
04. 2020
16:55
5301
Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Узун тумани инспекцияси ходимлари томонидан мунтазам рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Жумладан Узун тумани инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор рейд давомида «Жончекка» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.С. қурилиш ашёларини очиқ аланга остида ёқаётганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузар Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини қўпол равишда бузганлиги учун унга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар