Андижон вилояти: «Муқанна» маҳалласи чиқиндилар маконими?
27.
04. 2020
12:52
5765
Янгиликлар

Балиқчи тумани инспекцияси томонидан мунтазам рейд тадбирлари ўтказилиб, унда ноқонуний чиқиндихоналар аниқланиб, бартараф этилмоқда.

Хусусан, навбатдаги рейд давомида Балиқчи тумани «Муқанна» маҳалласи ҳудудида аҳоли томонидан катта ҳажмдаги ноқонуний чиқиндихона пайдо қилинганлиги аниқланди. Чиқиндихона инспекция ва «Тоза ҳудуд» ДУК туман филиали ходимлари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда махсус техникалар жалб этилган ҳолда бартараф этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раисига огоҳлантириш берилди ва аҳолига чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳурматли юртдошлар! Доимо кўчалар, ҳовлилар, кўп қаватли уйлар атрофларини покиза сақланишига ғоятда эътиборли бўлайлик! Чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб бориб ташлайлик!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар