ТАЙИНЛОВ
22.
04. 2020
10:09
7422
Янгиликлар
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4683-сон Қарори билан Обломуродов Нарзулло Наимович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Обломуродов Нарзулло Наимович айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Халқ қабулхоналари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси мудири сифатида фаолият кўрсатиб келган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 17 апрелдаги ПҚ-4683-сон Қарори билан Боқижонов Исломбек Исмоилович Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Боқижонов Исломбек Исмоилович айни пайтга қадар Самарқанд шаҳри ҳокимлиги қошидаги «МАРОҚАНД ОБОД» давлат унитар корхонаси директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган эди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар