Сирдарё дарёсида ноқонуний балиқ овлаш бўйича олиб борилган рейд тафсилотлари
20.
04. 2020
21:19
6275
Янгиликлар

Давлат экология қўмитасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари Сирдарё дарёси ҳудудида рейд тадбирлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 2 майда 1569-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидалари»нинг 36-бандига мувофиқ 2020 йил 10 мартдан бошлаб Сирдарё дарёсида саноат мақсадида балиқ овлашга таьқиқ ўрнатилган.

Шунга қарамасдан айрим фуқаролар томонидан Сирдарё дарёсида тўр ва таъқиқланган воситалар ёрдамида ноқонуний равишда балиқ овланганлиги аниқланди. Жумладан:

17 апрель куни Чиноз тумани ҳудудида фуқаро Ш.Зарипов тўр ёрдамида балиқ овлаб юрганлиги аниқланиб, фуқародан ўзига тегишли бўлган 1 дона қайиқ, «ВИХР-30» русумли 1 дона мотор, 60 метр лескали тўр ашёлари вақтинча сақлаш учун олиб қўйилиб, МЖтКнинг 90-моддаси, 4-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Сирдарё тумани ҳудудида фуқаро О.Джумабоев томонидан моторли қайиқни сув ҳавзасига тушириб қўйганлиги аниқланиб, фуқарога тегишли бўлган «ВИХР-25» русумли 1 дона мотор, 20 метр лескали тўр ашёлари вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.

18 апрель куни Бекобод тумани ҳудудида фуқаро З.Субанов Сирдарё дарёсига ноқонуний равишда тўр ёрдамида балиқ овлаб юрганлиги аниқланиб, фуқарога тегишли бўлган 1 дона резина қайиқ, 20 метр тўр ашёлари вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди, фуқародан тушунтириш хати олиниб, МЖтКнинг 90-моддаси, 4-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Оққўрғон тумани худудида фуқаролар У.Ортиқов ва А.Юлдошевлар томонидан Сирдарё дарёсига ноқонуний равишда тўр ёрдамида (1 дона лаққа балиқ, 1 дона сазан, 1 дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Туркистон мўйловдори) балиқ овлаганлиги аниқланиб, фуқарога тегишли бўлган 1 дона алюминий қайиқ, 1 дона 30 метр тўр ашёлари вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди. Ҳуқубузарларга МЖтКнинг 90-моддаси, 4-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Бўка туманида яшовчи шахси номаълум бўлган фуқаро Сирдарё дарёсида тўр қўйиб юрганлиги аниқланиб, унга тегишли бўлган 1 дона резина қайиқ ва 50 метр лескали тўр ашёлари вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.

Олиб борилган рейд тартибидаги экологик назорат тадбирлари давомида Сирдарё дарёси сув ҳавзасидан ноқонуний равишда ўрнатиб кетилган эгасиз бўлган 20 тадан ортиқ тўрлар (500 метр) олиниб, ноқонуний балиқ овланишини олди олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар