Аму Бухора каналидаги рейд тафсилоти: ноқонуний балиқ овловчилар жавобгарликка тортилдилар
20.
04. 2020
20:52
5363
Янгиликлар

2020 йил апрель ойи бошларида ижтимоий тармоқларда тарқалган Аму Бухора каналининг тройник қисмида ноқонуний балиқ овланаётган ҳолат тасвирга туширилган видео юзасидан аниқлик киритиш мақсадида 2020 йил 9 апрель куни Навоий вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбирида Қизилтепа тумани «Варозун» маҳалласида яшовчи фуқаро Файзиев Ж. ҳамда ушбу туманнинг «Оқсоч» маҳалласида яшовчи фуқаро Жўраев Ш. ўзига тегишли бўлган моторли резина қайиқ билан жорий йилнинг 2 апрель куни Аму Бухора каналининг тройник қисмида ноқонуний тарзда 38 дона оқ амур балиқларини овланганлиги маълум бўлди.

Тезкор рейд вақтида ушбу фуқароларга тегишли бўлган резина қайиқлар вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди, ҳуқуқбузарлар томонидан табиатга етказилган 16 948 000 сўмни ташкил этди. Тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан Қизилтепа туман маъмурий судига юборилиши учун тайёрланмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар