Сирдарё вилояти: Табиатнинг ҳар бир неъматини қадрига етайлик!
20.
04. 2020
12:39
5287
Янгиликлар

Жорий йилнинг 19 апрель куни Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Мирзаобод туман инспекция ходимлари навбатдаги рейд тадбирини ўтказишди. Бу галги рейд тадбири Мирзаобод туманидаги «Наврўз» МФЙ ҳудуди этиб белгиланди. Буни қарангки, соҳа ходимлари ушбу ҳудудга ташриф буюрганда ғишт ортаётган автомашинасига гувоҳ бўлишди.

Аниқланишича, «Янгийўл» маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Тошбоев «Наврўз» МФЙ ҳудудида дала четидаги бўш ер майдонда умумтарқалган фойдали қазилма тупроғининг юза қисмидан ғишт қилиб кесиш, ортиш, юклаш ишлари билан шуғулланиб келган. Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 17-47-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 70-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар