Хоразм вилояти: Гурлан қишлоқларида ноқонуний чиқиндихоналар аниқланмоқда
17.
04. 2020
10:49
5723
Янгиликлар

Гурлан тумани инспекцияси томонидан мунтазам рейд тадбирлари ўтказилиб, унда ноқонуний чиқиндихоналар аниқланиб, бартараф этилмоқда.

Хусусан, навбатдаги рейд давомида Гурлан тумани Дўсимбий қишлоғи «Тахтакўпир» маҳалласи ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндилардан иборат бўлган 2 та ноқонуний чиқиндихона борлиги аниқланди. Чиқиндиларни олиб чиқиб кетишда инспекция ходимлари, туман «Тоза ҳудуд» ДУК ишчилари ва махсус техника жалб қилиниб, чиқиндихона ўз вақтида бартараф этилди.

Шу билан бирга, мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раисига огоҳлантириш берилди ва аҳолига чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳурматли юртдошлар! Доимо кўчалар, ҳовлилар, кўп қаватли уйлар атрофларини покиза сақланишига ғоятда эътибор бўлайлик!

Чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб бориб ташлайлик!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар