Қорқалпоғистон Республикаси: Атмосфера ҳавоси тозаланди
17.
04. 2020
10:38
5311
Янгиликлар

Бутун дунё аҳли карантин муносабати билан иложи борича уйда қолмоқда. Транспорт қатнови чекланган. Нукус шаҳар гидрометеорология лабораториясининг кунлик маълумотларига кўра, шаҳар ҳавосида чанг ва азот оксидлари, ис гази миқдори кескин камайганлиги аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикасида жами 119 345 та автотранспорт воситаси мавжуд бўлиб, ушбу автотранспорт воситаларидан ҳар йили атмосфера ҳавосига 31,7 минг тонна зарарли моддалар ташланган. Республика бўйича автотранспорт воситаларидан бир кунда 86,8 тонна зарарли моддалар ташланар эди. Бу эса бугунги кунда 85% гa камайган. Атмосфера хавосининг тозалиги атроф-муҳитни янаям кўркамлаштириб, шаҳримиз хавосида сезиларли даражада билинмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар