Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида Қизил китобга киритилган қора лайлаклар кузатилди
14.
04. 2020
19:10
6612
Янгиликлар

Қора лайлак заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC]. Яшаш жойлари. Д.с.б. 700-2000 м бўлган тоғ воҳалари (уялаш); текисликдаги сув ҳавзалари (учиб ўтиш).

Сони. Доимо кам бўлган. Тахминан 70 жуфти уялайди, юздан ортиғи учиб ўтади. Қурама тоғининг шимолий ёнбағирларида 4–5 жуфт, Чотқол тоғининг Қорабошсой, Шовозсой, Ақчасой, Қорабойсойида камида 10 жуфт. Шерободдарёда – 1 жуфт. Сурхон давлат қўриқхонасида 10–12 жуфт атрофида уялайди. Уядан кўчиш ва учиб ўтишдан сўнг Оҳангарон дарёси ўзанида 30 тагача (Ғарбий Тянь-Шань), айрим йилларда – 100 дан (2008–2009 йиллар) ортиқ учрайди. Амударё қайирида (Сурхондарё вилояти) турли йилларда 50–80 донагача ушбу турга мансуб қушларни учратиш мумкин. Кейинги ўнйилликларда Ғарбий Тянь-Шанда сонининг сезиларсиз даражада ошгани кузатилмоқда. Дунёдаги популяцияси 24–44 мингта дея эътироф этилади, тренди номаълум.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар