Қорақалпоғистон: «Қизил мия» ўсимлиги илдизини қазиб олган фуқаро 9 080 560 сўм табиатга зарар етказди
13.
04. 2020
16:35
5891
Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан навбатдаги рейд табдири ўтказилди. Ўрганиш натижасида Чимбай туманида яшовчи фуқаро Г.А. томонидан Бўзатов тумани «Еркиндарья» ОФЙ ҳудудидан ноқонуний равишда ҳеч қандай рухсатсиз (шартномасиз) 4072 кг «Қизил мия» ўсимлиги илдизларини қазиб олган вақтида тўхтатилди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 9 080 560 сум даъво ҳисобланди ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига текишли ҳужжатлар тақдим қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар