Қорақалпоғистон: Браконьерлар ушланди
13.
04. 2020
11:18
5703
Янгиликлар

Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 19:15 атрофида Давлат экология қўмитаси ва Мўйноқ тумани инспекцияси масъуллари билан биргаликда рейд табдири ўтказилди.

Ушбу рейд натижасида Мўйноқ туманида яшовчи фуқаро М.Ж. томонидан Мўйноқ тумани «Қаражар» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Судочье» кўлида ов қилиш тартиб қоидаларга амал қилмасдан, ов қилиш рухсат этилмаган вақтда жами 5 дона ёввойи ўрдак қушларини овлаганликлари аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқаро М.Ж.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорининг 14-иловасига асосан табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 1 115 000 сум даво ҳисобланди ва Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90 моддаси 4 бандига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига ўтказиш учун ҳужжатлар таёрланмоқда.

Ушбу юқорида кўрсатилган ашёвий далил сифатида олинган ёввойи ўрдак қушларини Мўйноқ туманидаги ижтимоий химояга мухтож хонадонларга хайрия эҳсон сифатида топширилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар