Бухоро вилояти: марказий чиқиндихоналар ўрганилмоқда
12.
04. 2020
18:14
6113
Янгиликлар

Бухоро шаҳрида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар Бухоро туман «Кунжи Қалъа» МФЙ «Қози Саид» қишлоғидан 2 км узоқликда жойлашган, ҳудуди 20 гектардан иборат полигонга жойлаштирилади. Полигон 1975 йилда ташкил қилинган. «Махсусавтохўжалик» МЧЖ билан Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида қаттиқ маиший чиқиндилар полигонидан 39 йил муддатга фойдаланиш учун ижара шартномаси тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарорига асосан Бухоро шаҳридаги тўлиб қолган полигонини тўлиқ ёпиш ҳамда 10 га майдонда қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш учун янги полигон қуриш мақсад қилинган эди. Ҳозирда ушбу полигон аҳоли яшаш жойига яқин бўлгани боис, ўз фаолиятини тўхтатган.

«Аҳолитранс» МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасининг «Beston macnnery Co.Ltd» компанияси билан замонавий чиқиндиларни саралаш линиясини харид қилиш бўйича шартнома имзоланди. Полигон ҳудудида ишга тушириладиган ушбу линия бир суткада 400 тонна чиқиндини саралаш қувватига эга.

Марказий полигон Бухоро шаҳар инспекцияси раҳбарияти томонидан жойига бориб ўрганилди. Чиқиндихона ҳудудидаги ишлар экологик меъёрларга мувофиқ ташкил этилиши юзасидан «Махсусавтохўжалик» МЧЖ раҳбарига тегишли кўрсатмалар берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар