Сурхондарё вилояти: Чиқиндиларни белгиланган жойга ташланг!
07.
04. 2020
17:05
5449
Янгиликлар

2020 йил 7 апрель куни Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шўрчи туман инспекцияси давлат инспекторлари томонидан рейд тадбири ўтказилди.

Ўтказилган рейд тадбири давомида Шўрчи тумани «Бобур» маҳалласи А.Темур кўчаси ёқасига фуқаро Ч.М. томонидан белгиланмаган жойга маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-пр-1-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баробари, яъни 111 500 сўм миқдорида маъмурий жарима белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар