Тошкент шаҳри: муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари фаолияти масофавий бошқарилмоқда
02.
04. 2020
20:07
5668
Янгиликлар

Юртимизга коронавируснинг кириб келиши ва қатъий карантин қоидаларининг ўрнатилганига қарамай, (албатта уларга тўла амал қилган ҳолда) мамлакатимиздаги барча санитар тозалаш корхоналари ходимлари куну тун тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. Жумладан, Миробод туманида фаолият юритаётган «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларида ҳар куни тўлиқ дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, корхоналарга қарашли бўлган барча техникалар ҳам дезинфекция қилинмоқда.

Бу ишларни янада фаоллаштириш мақсад қилинган. Хусусан, коронавирус пандемияси сабаб, юқоридаги 2 корхонанинг иш фаолияти масофавий бошқарувга ўтказилди. «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларига ўрнатилган замонавий русумдаги кузатув камералари бунга тўла равишда имконият яратади. Ҳозирда чиқинди йиғиш майдончаларининг иш фаолияти ва унда рўй бераётган барча хатти-ҳаракатларни корхона офисидан чиқмасдан туриб масофавий кузатиш мумкин.

Албатта, мақсад чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда хавфсизликни, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғининг ҳамда атроф-муҳитнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли пунктларида турли хил юқумли ва инфекцион касалликларнинг олдини олишдан иборат.

Фидойи, ўз ишига садоқатли, ҳалол ва ҳар куни чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошираётган муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари масъуллари ва ходимларига мустаҳкам соғлиқ, сабру қаноат ҳамда эзгу ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар