Давлат экология экспертиза маркази: Эълон!
02.
04. 2020
15:49
5762
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига асосан Давлат экологик экспертизаси марказининг иши масофавий тарзда ташкил этилган. Шунга кўра атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирадиган фаолият турлари учун (юқори ва ўртача даражада хавфли) ишлаб чиқилган лойиҳалар ва ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилинмоқда. Давлат экологик экспертиза ҳулосалари ва шартномалар ҳам электрон тарзда кўрсатилган электрон манзилга юборилмоқда.

Лойиҳалар ва ҳужжатлар PDF форматида тақдим этилиши ҳамда буюртмачининг электрон манзили ва алоқа учун телефон рақами кўрсатилиши шарт.

Электрон почта манзили: ecoekspertiza@uznature.uz

Мурожаат учун телефон: (+998) 71 207-07-70 (ир. 2002#)

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар