Самарқанд вилояти: Ноқонуний фаолиятга чек қўйилди
31.
03. 2020
14:16
5918
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4078-сонли қарори («Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида») ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Кон-геология фаолиятини назорат қилиш Самарқанд-Бухоро МИ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда Паст Дарғом туман ҳокимининг 2019 йил 6 февралдаги 552-сонли қарорига асосан тумандаги «Дўстлик» массиви ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира ер майдони ҳисобидан фуқаро Б.М.га енгил конструкциядан ясалган иссиқхона қурилиши учун ажратилган 6,4 га ер майдони жойига чиқиб ўрганилганда, фуқаро Б.М. ўзига ажратилган ер майдонидан қарорда кўрсатилган мақсадда эмас, аксинча, ер қаъридан фойдаланиш рухсатномасига эга бўлмаган ҳолда, у ердан қурилиш ишлари учун ишлатиладиган қум ҳом-ашёсини қазиб олаётганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича фуқаро Б.М.га иссиқхона қурилиши учун ажратилган 5,0 га ер майдони фойдаланилмасдан бўш турганлиги сабабли туман ҳокимининг 2020 йил 30 январдаги 202-сонли қарорига асосан заҳирага қайтарилган.

Ҳолат юзасидан жойида маркшейдерлик ўлчов ишлари ўтказилди ва ер майдони электрон тахометр «Stonex R1» ўлчов асбоби ёрдамида ўлчанганда, натижаларга кўра, қазиб олинган 91 695,5 м3.ни ташкил қилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мутасаддилар томонидан етказилган зарар суммаларини аниқлаш мақсадида тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар