![](/uploads/2020-03-26_1420main.jpg)
Ҳисор давлат қўриқхонасининг илмий ходимлари томонидан 17-20 март кунлари қўриқхонанинг Танхоздарё бўлими ҳудудида бўлиб, Куркурак, Новтерак, Саритуз, Гандагарим, Қашқабулоқ, Қуралай ва Такалик сойларидаги ўсимликлар, ҳайвонлар ва табиатдаги ўзгаришлар юзасидан илмий кузатиш ишларини олиб бордилар.
Натижада юқоридаги кўрсатилган сойларда қоплон излари ва 3 та қоплон аҳлатлари генетик таҳлил учун йиғиб олинди.
Қўриқхонада ўрнатган яширин камералари 20 март куни Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Қор қоплони, Туркистон силовсини ва оддий тур бўлган Сибирь тоғ эчкиларини камера объективига муҳрлади.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати