Қашқадарё вилояти: 100 350 000 сўм зарарни фуқаролик тартибида кўриб чиқиш бўйича суд қарори расмийлаштирилди
26.
03. 2020
14:04
5801
Янгиликлар

2020 йил февраль ойида Қарши тумани «Чарағил» МФЙ ҳудудида ўтказилган назорат рейд тадбири давомида «Тошқул бобо» фермер хўжалиги раиси Б.У. фермер хўжалиги дала майдони четига ихота сифатида экилган кўп йиллик 4 туп чинорни ҳеч қандай руҳсатсиз кесиб ташлаганлиги аниқланиб.

Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан фермер хўжалиги раиси Б.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган эди.

Ноқонуний кесилган кўп йиллик чинор дарахтлари зарари 100 350 000 сўмни ташкил этганлиги боис Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисмига асосан тегишли чора кўриш масадида тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Қарши туман Маъмурий Судига юборилди.

Қарши туман Маъмурий суди ушбу ҳуқуқбузарликни кўриб чиқиб, фермер хўжалиги раиси Б.У.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори ўн баробари миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган 100 350 000 сўм зарарни фуқаролик тартибида кўриб чиқиш юзасидан суд қарори расмийлаштирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар