Амударё тумани: «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 52-моддаси талабларин бузган икки фуқарога жарима белгиланди
25.
03. 2020
14:24
5931
Янгиликлар

Амударё туман инспекциясининг Давлат инспекторлари томонидан тезкор назорат рейд ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Амударё тумани «Холимбег» ОФЙда яшовчи фуқаролар Ў.Д. ҳамда А.С. томонидан «Холимбег» ОФЙ чўл ҳудудидан ноқонуний равишда тупроқ (қум) олиб кетаётганликлари аниқланди.

Ҳар иккала алоҳида ҳолатда мазкур ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 52-моддаси талабларини бузганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан ҳар бирига 2 230 000 сўм миқдорда жарима белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар