Самарқанд вилояти: 2 туп чинор дарахталари ноқонуний равишда кесиб ташланганлиги аниқланди
23.
03. 2020
20:15
5506
Янгиликлар

2020 йилнинг 21 март куни М.Улуғбек кўчасида жойлашган «Афсона» чўмилиш сув ҳавзаси ҳудудида 2 туп чинор дарахталари ноқонуний равишда кесиб ташланганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан жойида бориб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан 2020 йил 20 январда 1-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «MALAXIT PLUS» МЧЖ ўртасида тузилган «А. Навоий» номли маданият ва истироҳат боғига қарашли «Афсона» чўмилиш сув ҳавзасини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта реконструкция қилиш замонавий жиҳозлаш ҳамда ундан фойдаланиш ҳақида давлат-хусусий шериклик битми мавжудлиги аниқланди.

«MALAXIT PLUS» МЧЖ раҳбари буйруғи билан белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмасдан 2 туп чинор дарахтлари ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда кесиб ташланганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 44 млн 600 минг сўм зарар етказганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириб, тўпланган ҳужжатлар Самарқанд шаҳар маъмурий судига етказилган зарарни ундириш учун тақдим этди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар