![](/uploads/2020-03-19_1930main.jpg)
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Бектемир тумани давлат инспекцияси томонидан Бектемир тумани «Сувсоз» даҳасида жойлашган «Красснецкий» номидаги 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида 18 туп терак дарахти ноқонуний кесилиши ҳолати аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаб раҳбари Б.З.А. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддасига асосан энг кам ойлик базавий миқдорининг 20 баробари, яъни 4 млн 460 минг сўм жаримага тортилди ҳамда 18 туп теракнинг ноқонуний кесилиши оқибатида ўсимлик дунёсига 96 млн 670,5 минг сўм зарар етказилган.
Далилий ашё сифатида 2 дона ёғоч болта ва 1 дона «5200» русумли бензапила олиб қўйилган.
Тўпланган ҳужжатлар Бектемир туман прокуратурасига юборилди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати