Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома олиш учун аризалар қоғоз шаклида қабул қилиш амалиёти тўхтатилга тўғрисида
19.
03. 2020
18:49
5723
Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2020 йиллар даврида фақат давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 апрелдаги 239-сон қарори асосида ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома олиш 2020 йил 5 март кунидан бошлаб электрон тартибда Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/uz) орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Шу сабабдан ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома олиш учун аризалар қоғоз шаклида қабул қилиш амалиёти тўхтатилганлиги, шунингдек, рухсатномалар электрон тарзда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштирилиши маълум қилинади. 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар