Навоий вилояти Кармана туманида Экологик рейд ўтказилди
18.
03. 2020
17:30
5672
Янгиликлар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция 2020 йил март ойида Кармана тумани ҳудудида тезкор экологик рейд ўтказилди.

Кармана тумани ҳудудида экологик рейд тадбири давомида Кармана тумани Боғишамол МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ш.Хамроев эски таъмирталаб бинонинг том қисмини қўлбола усулда, очиқ аланга олдириб битум эритаётган вақтида инспекторлар томонидан мазкур ҳолат тўхтатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб, 223 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар