Бухоро вилоятида рейд тафсилоти
18.
03. 2020
12:12
5872
Янгиликлар

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бухоро тумани инспекцияси томонидан Бухоро туман «Шергирон» МФЙ Дехимиёна қишлоғида олиб борилган профилактик рейд давомида фуқаро Р. Ш. томонидан маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган ҳолати Бухоро туман давлат инспекторлари томонидан тўхтатилди.

Ушбу ҳатти-ҳаракат Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни талабларининг бузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91 пр 1-моддасига мувофиқ фуқаро Р. Ш. га нисбатан 223 000 жарима суммаси белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар