Қашқадарё вилояти: Рейд тафсилоти – табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларини бузган шахс жавобгарликка тортилди
18.
03. 2020
11:05
5451
Янгиликлар

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман назорат инспекцияси томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд ўтказилди.

Рейд давомида фуқаро Э.Ю. томонидан йўл ёқасида қурилишдан ҳамда уй рўзғоридан ҳосил бўлган чиқиндиларни ёқаётган ҳолат аниқланди. Ушбу ҳуқуқбузарлик билан бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» қонунлар талаблари бузилган. Шунингдек, инспекция ходимлари ҳуқуқбузарга чиқиндиларни ёқиш нафақат атмосфера ҳавоси, балки ён-атрофда яшаётган аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилиши, баъзи ҳолларда эса фожеа билан якун топиши ҳақида батафсил тушунтириш бериб ўтдилар.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар