Андижон вилояти: Яна бир ноқонуний қум-шағал қазувчилар фаолиятига чек қўйилди
16.
03. 2020
19:31
5472
Янгиликлар

2020 йил 16 март куни Андижон вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рейд ташкил этилиб, унинг давомида Асака туман худудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой муҳофаза ҳудудларида фуқаро М.Х. шахсий экскаватори билан кенг тарқалган фойдали қазилма ҳисобланган қум ва шағални ноқонуний қазиб олиб, юк ташувчи автотранспортга юклаётганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК нинг тегишли бандларига кўра, базавий ҳисоблаш микдорининг 10 баробарида жарима қўлланилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар