Жорий йилнинг 16 март куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор экологик рейд давомида Бухоро шаҳрининг Ибн Сино МФЙ 3-уйида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ж. томонидан ўзи яшаб турган хонадонида қурилиш ҳамда маиший чиқиндиларни очиқ аланга олдириб ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқаро А.Ж. нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 1-қисми билан жавобгарликка тортилди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати