Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш ҳолати билан танишиш
08.
03. 2020
23:59
6948
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раиси Ш. Абдуразаков ва тегишли мутасаддилар томонидан жорий йилнинг 8 март куни Оҳангарон туманида жойлашган Тошкент шаҳар маиший чиқинди полигони ҳамда Яшнобод тумани чиқиндиларни қайта юклаш станциясидаги ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган маиший чиқинди полигонисанитар ҳолат қониқарсизэканлиги сабабли ҳудудда ободонлаштириш ҳамда унинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш чора-тадбирларини белгиланди.

Жумладан:

– полигонда қўриқлашни кучайтириш;
– полигонга олиб борувчи йўлни таъмирлаш (чиқинди полигонида кириш йўллари талаб даражасида эмас, бу ўз навбатида транспорт воситаларини яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлмоқда);
– полигондаги чиқиндиларни таркибини ҳамда атроф-муҳитга келтираётган таъсирини ўрганиш ишларини олиб бориш;
– чиқинди полигони ҳудудини хусусий чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарни жалб қилган ҳолда бириктириб бериш ва бунинг натижасида чиқиндиларни қайта ишлаш орқали полигон кенгайишини олдини олиш;
– республика шаҳарларида санитар тозалаш хизматларини кўрсатиб келаётган «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» ДУКларни давлат-хусусий шерикчилик шарти билан тарбиркорлик субъектларига бириктириб бериш;

Тошкент шаҳрида жойлашган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларида чиқиндиларни санитария-гигиена талабларига зид равишда сараламасдан тўғридан-тўғри чиқинди полигонига етказиб бериш тизимини жорий этиш юзасидан тадбирлар белгиланди.

 

 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар