Тошкент халқаро инвестиция форуми
31.
01. 2020
12:26
5520
Янгиликлар

2020 йил 5-6 март кунлари Ўзбекистонда биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.

Форум эксклюзив тадбир бўлиб, ўз майдонида 1500 дан ортиқ хорижий ва миллий компаниялар раҳбарларини, инвесторларни, экспортчиларни ва халқаро оммавий ахборот воситаларини тўплаш учун хизмат қилади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилмоқда.

Форум дастури бўйича қатор йўналишларда панел сессиялари ўтказилиши кўзда тутилган, жумладан: «Бизнес учун очиқлик», «Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш», «Технологик инновацияларни қўллаш».

Батафсил: www.mift.uz сайтида

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати


 


Фойдали манбалар