![](/uploads/2020-01-16_mian2030.jpg)
Навоий вилояти. Экологик рейд тафсилоти: ноқонуний саксовул кесган шахслар жаримага тортилди.
2020 йилнинг 15 январь куни Навоий вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Конимех туманининг чўл ҳудудларида тунги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида Конимех тумани «Янги-Ғазғон» ОФЙ да яшовчи фуқаро Х.Тилеубаев ўзига тегишли «Ford» русумли автотранспорт билан 2 метр куб саксовул ўсимлиги буталарини синдириб олиб кетаётган вақтида ушланди. Х.Тилеубаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79-моддаси 1-қисмига кўра 1 115 000 сўм миқдорида жаримага тортилди ҳамда табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 624 400 сўм ҳисобланди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати