![](/uploads/2020-01-14_main1340.jpg)
Хоразм вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекторлари томонидан 2020 йил январь ойида ўтказилган экологик назорат тадбири давомида фуқаро Т. Рузибоев Хоразм вилояти давлат захира ерларидан 4 м.куб табиий ҳолда ўсувчи саксовулни ноқонуний кесганлик, шунингдек, фуқаро А.Саьдуллаев эса 8 м.куб табиий ҳолда ўсувчи саксовул дарахтларини ноқонуний кесганлик ҳолатлари аникланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 79 - модда 1 қисми билан фуқароларнинг ҳар бири 1.115.000 сўмдан жаримага тортилди.
Биринчи ҳолатда табиатга етказилган зарар 1.248.800 сўм, иккинчи ҳолатда 2.497.600 сўм миқдорини ташкил этди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати