Бухоро вилоят: Бухорода саксовулни беаёв кесганлар қўлга олинди
16.
09. 2019
19:57
5623
Янгиликлар

2019 йилнинг 2 сентябрь куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари, Шофиркон Давлат Ўрмон хўжалиги ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор экологик рейд тадбири натижасида Т-28 тракторининг 2 та тиркамасида саксовул ўсимлигининг ноқонуний тарзда ташиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ушбу содир этилган қонунбузарлик юзасидан қонунбузар фуқарога нисбатан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, транспотр воситаси Шофиркон туман жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилди.

Ҳуқуқбузарлик Вардонзе МФЙ Вардонзе қишлоғида яшовчи фуқаро М.Д. томонидан содир этилган бўлиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрсидаги Кодекснинг 79-модда 1-қисми қўлланлиб, маъмурий жарима ундирилди. Ноқонуний кесилган саксовуллар ўрмон фонди ерларидан кесилганлиги инобатга олиниб, етказилган зарар ўрмон хўжалиги ҳисобига ундирилди.


Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 



 

Фойдали манбалар