Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув
11.
09. 2019
15:32
6034
Янгиликлар

2019 йилнинг 10 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TICA Turkish Cooperation and Coordination Agency) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Ихсан Чағлар бошчилигидаги делегация билан учрашди. 

Учрашув давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида TICA билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш муҳимлиги қайд этилди. 

Шунингдек учрашувда, жорий йилнинг 25 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида БМТ шафелиги остида «Оролбўйи экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» мавзусида юқори даражадаги халқаро конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаган ҳолда аниқ лойиҳалар асосида ва тизимли равишда ривожлантириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
 

Фойдали манбалар