Санитар тозалаш хизматларини ташкил этиш марказида GPS-мониторинг
04.
09. 2019
11:33
6152
Янгиликлар

Қорақолпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари қошида ташкил этилган «Санитар тозалаш марказ»лари томонидан махсус техникаларни онлайн назорат қилиш учун GPS кузатув  мониторинг хоналари ташкил қилинди.

Бугунги кунда, Санитар тозалаш корхоналарида жами 3270 та техника мавжуд бўлиб, шундан 2010 тасига GPS кузатув мосламалари ўрнатилди. Бу эса техникаларни онлайн кузатиб бориш, ўз навбатида сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда белгиланган график асосида ҳаракатланишини назорат қилиш имконини беради.

Келгусида ҳусусий санитар тозалаш корхона техникаларига ҳам GPS кузатув мосламалари ўрнатиш ҳамда уларни ҳам онлайн кузатиш ва назорат қилиш режалаштирилган.

Фойдали манбалар