Бухоро вилоят: Шофиркон туманида 6 та юридик корхона норуда фойдали қазилмалар мавжуд ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланилиш борасида ноқонуний фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.
28.
08. 2019
14:56
5868
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4078-сонли қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган норуда фойдали қазилмалар мавжуд ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш ҳолати юзасидан ишчи гуруҳ томонидан Шофиркон тумани ҳудудидаги норуда фойдали қазилмалар мавжуд ер қаъри участкалари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида туманда 25 та юридик корхона иш фаолият олиб бораётганлиги, шундан 6 та юридик корхона ўзига тегишли бўлмаган яъни ҳудудидан ташқарида ноқонуний фаолият олиб бораётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан 6 та юридик корхонага тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят ҳокимлигига маълумот киритилди.

Фойдали манбалар