Жиззах: Ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
02.
08. 2019
12:00
6544
Янгиликлар

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада муҳофаза этиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, шу орқали ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаяти.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси мутахассислари томонидан Зомин туманида олиб борилган назорат  тадбирида  июль ойининг учинчи ўн кунлигида 5 та ноқонуний чиқиндихоналар  борлиги аниқланди. Жумладан, Зомин туманининг «Мустақиллик» МФЙ  ҳудудида ноқонуний чиқиндихона тўпланиб қолганлигини маълум бўлди.  Маҳаллада  ноқонуний чиқиндиларнингтўпланиб қолишига  йўл қўйганлиги  учун «Мустақиллик» МФЙ раиси Қайнар Мирзааҳмедов МЖтКнинг 91 модда прем1, биринчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шу ўринда фуқароларимиздан яшаш жойларидаги маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетмасликларини илтимос қиламиз. Акс ҳолда  ташланган ноқонуний чиқиндиларни ташлаб кетганликлари учун қонуний жазога тортилишлари мумкин.
 

Фойдали манбалар