Қуйи Амударё биосфера резерватида дарахтлар кесилишига оид хабар тўғрисида
01.
08. 2019
20:26
6159
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ижтимоий тармоқларда (Facebook-гуруҳи «ХАЛК НАЗОРАТИ - НАРОДНЫЙ КОНТРОЛЬ» – 2019 йил 28 июл куни соат 19.56.да; https://www.facebook.com/groups/xalqnazorati/permalink/517585892313044/) Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган қўриқхона, у ерда қўпориб ташланган ўрмон юзасидан қолдирилган ҳабарни ўрганиб чиқди.

Ушбу ҳодиса 4 йил аввал содир этилган бўлиб, Қуйи Амударё биосфера резервати Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тасарруфида бўлган даврда содир этилганлиги аниқланган бўлиб, 2016 йилдаги Қўмитанинг Давлат бионазорати инспекцияси Амударё сув ҳавзаси инспекцияси томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан  қонунчиликда белгиланган тартибда чора қўлланилган. Бундай ҳолат ҳозирги кунда қайд этилмаган.

Ижтимоий тармоқда акс этган 95 Q 587 CA давлат рақамидаги автоулов кузови ранги ҳозирги кунда бошқа рангда  эканлиги аниқланди.

Ўз навбатида, Давлат экология қўмитаси ўз шахсий манфаатлари йўлида кимларнидир қоралаб, далилларни текширмасдан хабар жойлаштираётган фуқаролардан масъулиятни чуқур ҳис қилишларини, бунинг ортида фуқаро ҳаёти, унинг обрў-эътиборига путур етказиб қўйиш мумкинлигини ёддан чиқармасликни сўраб қолади.
 

Фойдали манбалар