Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси фаолиятининг 2019 йил биринчи ярим йиллиги юзасидан МАЪЛУМОТ
08.
07. 2019
19:25
6121
Янгиликлар

Ўтказилган давлат экологик назорати натижаларига кўра республика миқёсида жами 16 824 та қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, шундан табиатни муҳофаза қилиш қонун талабларини бузган жами 16 824 нафар (171 нафари мансабдор шахс) юридик ва жисмоний шахслар жавобгарликка тортилди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан 7 млрд. сўм жарима ва даъволар белгиланиб, 5,05 млрд. сўм ундирилди. Қолган ҳолатлар бўйича 1,95 млрд.сўм жарима ва зарарни ундириш ҳамда тегишли чора қўллаш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик - 2524 та, белгиланган жарима – 513,4 млн. сўм, 2093 та ҳолат бўйича 412,5 млн. сўм жарима ундирилган.

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар - 1.571 та даъво бўйича 2 млрд 243. млн сўмни ташкил этиб, шундан 1.232 та маъмурий иш юзасидан 961,9 млн. сўм ундириб олинган.

Жарима ва зарарни ундириш ҳамда тегишли чора қўллаш мақсадида «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларини бузиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан расмийлаштирилган 189 та маъмурий ҳамда жиноий иш ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) юборилди.
 

Фойдали манбалар