Жорий йилнинг 27 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғининг «Оҳангарон шаҳридаги 2-даҳа, 9, 10, 11… уйлар атрофида сабабсиз кесилаётган дарахтлар» мақоласи юзасидан - МАЪЛУМОТ
28.
06. 2019
20:17
7408
Янгиликлар

Жорий йилнинг 27 июнь куни Facebook ижтимоий тармоғининг «Potribitel.uz» гуруҳига
«Оҳангарон шаҳридаги 2-даҳа, 9, 10, 11… уйлар атрофида сабабсиз кесилаётган дарахтлар» мақоласи юзасидан
МАЪЛУМОТ

Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ҳодимлари воқеа жойига чиқган ҳолда, Оҳангарон шаҳри, 2-даҳа “Умид” МФЙга қарашли 9, 10, 11 уйлар атрофида амалга оширилаётган ишлар тўлиқ ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасига кўра Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 24 май куни 82-Ф-сон Фармойишига асосан ободонлаштириш бошқармаси томонидан 25 туп манзарали дарахтларга шакл бериш мақсадида санитар тартибда уларнинг шох-шаббаларини кесиш ишлари амалга оширилиб ушбу ҳудудда жойлашган дарахтлар таг қисмидан кесилмаганлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида хеч қандай қонунбузарлик ҳолати аниқланмади.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қуриган дарахтларни кесиш юзасидан  инспекция ходимлари иштирокида хатловдан ўтказиб Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳулоса ва тегили рухсатнома олиши бўйича огоҳлантириш берилди.
 



Общий вид улицы и прилежащей территории с деревьями
после проведения инспекции на 2-ом массиве г.Ахангаран

Фойдали манбалар