2019 йилнинг 11 март куни Тошкент шаҳрида “Hashar week” лойиҳасига старт берилиши муносабати билан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилинди.
11.
03. 2019
14:15
7357
Янгиликлар

2019 йилнинг 11 март куни Тошкент шаҳрида 2019 йил 11-17 март кунлари бўлиб ўтадиган “Hashar week” лойиҳасига старт берилиши муносабати билан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилинди.
Маълумот: Лойиҳа муаллифи -  Суна Парк, Тошкент шарида Сингапур менежментни ривожлантириш институти лектори, “The K’orobe London” бошқарувчи директори. 


     Мазкур лойиҳани амалга оширишнинг асосий ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Махсустранс” корхонаси, БМТ Тараққиёт дастури, PepsiCo ва бошқа қатор халқаро ташкилотлар ҳамда бизнес-структура вакиллари  иштирок этмоқдалар.
      Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида шаҳар ҳаётига оид ёрқин ҳамда муҳим аҳамиятга эга кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда. 2019 йилнинг 11-17 март кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба аҳоли кенг қатлами, шу жумладан, ҳукумат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хусусий корхоналарнинг эътиборини атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, хусусан, чиқиндиларни бошқариш масаласида уларнинг ҳабардорлигини ошириш, чиқиндиларни саралаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган кенг кўламли лойиҳа амалга оширилади.


      Лойиҳанинг мақсади – аҳоли кенг қатламининг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, чиқиндиларни бошқариш масаласида уларнинг ҳабардорлигини, ишлаб чиқарилаётган чиқиндилар юзасидан индивидуал масъулиятни ошириш. Лойиҳа шунингдек, ҳашар анъанасини тўғри талқин ва тарғиб қилишга йўналтирилган.
Лойиҳанинг асосий вазифалари:
- чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш учун ҳукумат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ, хусусий корхоналар, бизнес ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг съай-ҳаракатларини бир мақсад сари бирлаштириш, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасининг ривожланиши учун самарали пойдеворни яратиш;
- фуқароларнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш юзасидан ҳабардорлигини ошириш;
- чиқиндиларни алоҳида саралаш маданиятини ривожлантириш ва тарғиб қилиш, шунингдек, сараланган иккиламчи хом ашёни йиғиш ва топшириш механизмларини такомиллаштириш ва бошқалар.
Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда чиқиндиларни комплекс бошқариш тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан аҳоли ўртасида чиқиндиларни алоҳида саралаш маданияти ва тажрибасини шакллантириш, шунингдек, сараланганган чиқиндини топшириш ва йиғиш механизмларини такомиллаштириш муҳим ҳисобланади.


Ҳафта давомида тадбирлар 4 та йўналишлар бўйича олиб борилади: Ҳаракатлар, Маърифат, Санъат ва Бизнес.
Ҳаракатлар #HasharWeekGo: 
-  Чиқиндиларни пластик, қоғоз, шиша ва пластик пакетларга алоҳида сараланг; 
-  “Hashar Week” мобил иловани юкланг и акцияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтинг; 
-  Қабул қилиш пунктларига (Тошкент шаҳридаги 11 та туманларда 21 та жой) сараланган чиқиндиларни топширинг ва совғаларни қабул қилинг. 
Маърифат #HasharWeekTalk:
- Тошкент шаҳридаги 22 та мактабда интерфаол тарзда “очиқ дарс”лар; 
-  4 та оммавий лекция; 
Санъат #HasharWeekArt:
- Татьяна Фадеева, Шарифа Шарифходжаева, Санжар Джабборов, Нуриддин Расулов, Диёр Разиков, Оксана Данилевская иштирокида Тошкент Фотография уйида бадиий кўргазма. 
Бизнес #HasharWeekBusiness: 
-  Конференция “Ўзбекистонда яшил иқтисодиёт: иллюзия ёки ҳақиқат?”;
-  Яшил стартап лойиҳаларнинг тақдимоти; 
-  Панель мунозара: “Ўзбекистоннинг экотуристик салоҳияти”.

Батафсил: http://www.hasharweek.uz/web/ru

Фойдали манбалар