2019-йилда 1-марта экология бўйича давлат қўмитасида Мишел Зукков жамғармасининг (Германия) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
01.
03. 2019
18:57
7556
Янгиликлар

Мишел Зукков номидаги Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси томонидан Германия Федератив Республикасининг Мишел Зукков жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми доирасида 2019-йил 1-март куни соат 12:00 да Мишел Зукков фонди (Германия) вакиллари билан табиатни муҳофаза қилиш борасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишга Фонд томонидан табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаси координатори Йенс Вундерлих, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти илмий ходими Гритсина Мария Алексеевна иштирок этди.

Учрашувда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ўктам Ўтаев, Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар бўлими бошлиғи Ҳ.Шеримбетов, Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар бўлими етакчи мутахассиси Д.Хамидова иштирок этди.

Учрашув иштирокчиларнинг табриклари ва тақдимоти билан бошланди. Учрашув давомида келгусидаги ҳамкорлик масалалари ва Фонднинг ГПС тизимидан фойдаланиб ҳайвонлар учун фото тузоқлар қўйиш, қўриқланадиган табиий ҳудудлар инспекторларини ўқитиш бўйича таклифлари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Мишел Зукков фонди 1999-йил ташкил этилган табиатни асраш бўйича хайрия фонди, 1997-йил Профессор Мишел Зуков “Тўғри ҳаёт тарзи” учун Нобел мукофоти билан тақдирланди ва бу мукофот экологик балансни “Асраш ва Қўллаб-қувватлаш” мақсадидаги фондни ташкил этиш учун асос бўлди.

Ўзбекистон томони экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қўриқланадиган табиий ҳудудлар тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш, Республикада экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида қисқа маълумот берди.

Бундан ташқари, Йенс Вундерлих томонидан лойиҳа фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги бўйича Давлат қўмитаси билан биргаликда "Марказий Осиёдаги чўл ҳудудлари ташаббуси: Марказий Осиёда мўтадил чўллар ҳудудларини сақлаб қолиш ва улардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш" лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Йенс Вундерлих Устюрт платасида Майкл Зукков жамғармаси вакилларига илмий экспедициялар ҳақида маълумот берди.

Таъкидландики, Жамғарма вакиллари экспедициялар натижалари бўйича мақолалар эълон қилинди. Шу билан бирга, Жамғарманинг вакили, ГПС тизими ва фотосуратларни ишлатиш бўйича Давлат экология қўмитасининг ходимлари учун семинарлар ва тренинглар ўтказиш таклифини илгари сурди.

Семинар давомида Ҳ.Шеримбетов биргаликдаги ҳамкорликка қизиқиш бтлдирди, Зукков жамғармаси тажрибасини биологик хилма-хиллик ҳолатини баҳолашда ўрганиш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқот учун бир-бирларига миннатдорчилик билдириб, ўзаро ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Фойдали манбалар